12 Март 2024 йил 3511

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳам унинг қуйи тизимларида хизмат қилиб келаётган ходимлар ўртасида хизмат ва ижрочилик ҳамда қонунчиликни мустаҳкамлаш мақсадида йиғилиш ўтказди.

Йиғилиш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари подполковник А.Утемуратов бошчилигида олиб борилди. Шунингдек йиғилишга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Б.Сайфуллаев, бўлим бошлиғи подполковник А.Рахматуллаев ва Ўзбекистон Республикаси Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходими томонидан фуқароларга хизмат кўрсатишда қонунчилик, хизмат ва ижро интизомига қатъий амал қилишлари, коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича шахсий таркибга кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.

Text to speech