Мўйноқ тумани Ички ишлар бўлимида Ички ишлар органларида кўп йиллар самарали меҳнат қилган фахрийлар билан тадбир ташкил этилди
Мўйноқ тумани
Ички ишлар бўлимида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида кўп
йиллар давомида самарали меҳнат қилган меҳнат фахрийлари билан учрашув тадбири
ташкил қилинди. Учрашувда
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий маърифий ишлар ҳамда
кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари подполковник Маджидов Абдумалик
Абдуазимович ҳамда вазирликнинг Фахрийлар кенгаши бошлиғи Фархад Санкибаевлар
иштирок этишди. Дастлаб
вазирликнинг Маънавий маърифий ишлар ҳамда кадрлар билан таъминлаш хизмати
бошлиғининг ўринбосари подполковник Маджидов Абдумалик Абдуазимович сўзга чиқиб
фахрийлар кенгаши аъзоларини шахсий таркибга таништириб уларнинг босиб ўтган
йўллари бўйича маълумотлар берилди. Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Ички
ишлар вазирлигининг фахрийлар кенгаши бошлиғи Фарҳад Санкибаев ҳамда бир қатор
фахрийлар сўзга чиқиб йиғилганларга бугунги кунда Янги Ўзбекистонда Ички ишлар
органларига яратилган шароитларга шукрона ҳисини билдириб ўтдилар. Хар бир
ходим Ватан учун садоқат билан хизмат қилишлари олий буриши эканлигини такиллаб
шахсий таркибга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб
борилаётган ишларида зафарлар тилади. Тадбир сўнгида бир қатор фахрийларга
ҳамда ходимларга ташаккурномалар тантанали равишда топширилди. Тадбир сўнгида
Мўйноқ туманида ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган Йўл патруль
хизмати инспектори марҳум Данияр Кайрбаевнинг эсдалигига бағишланиб қўйилган
ҳайкалининг зиёрат қилдилар.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот
хизмати