15 Апрел 2021 йил 812

Мўйноқ туманида “маҳаллабай” ишлар олиб борилиши ўрганилди

Жорий йилнинг 14 апрель куни,Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев Мўйноқ тумани ИИБга ташриф буюриб, ИИБнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашдаги иш фаолияти билан яқиндан танишди.
Вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан,туман ИИБнинг мажлислар залида туманнинг барча маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари билан учрашиб, уларга маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олишда маҳаллабайва фуқаробай иш ташкил қилиш, темир дафтар, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтариларига ҳисобга олган фуқароларни хатловдан ўтказиб бориш, меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларга амалий ёрдамлар кўрсатиб бориш, шунингдек, келгусида ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли билан манзилли ишлашга қаратилган “Хавфсиз ҳовли” тизимини йўлга қўйиш лозимлиги ҳақида тушунтирилди.
Шу куни, вазир ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев жорий йилда тумандаги кўп жиноят содир этилган “БўзатовОФЙ ҳудудига бориб, маҳалла фаоллари билан биргаликда,ҳудудда содир этилган жиноятлар бирма-бир муҳокама қилиниб, келгусида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича тегишли чора тадбирлар белгиланиб олинди ҳамда ушбу ҳудудда хизмат олиб борувчи профилактика инспекторининг фаолиятини ўрганиш мақсадида унинг хизмат хонасига бориб, иш шароитлари ҳамда юритувидаги ҳужжатлар, терговга қадар текширув материаллари ўрганилди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш юзасидан тегишли топшириқлар  бериб ўтди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси

Text to speech