29 Март 2025 йил
455
Муборак Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиш, шунингдек, ҳайит байрамлари вақтида жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашда амалга оширилиши лозим болган ишлар юзасидан Қорақалпогистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига махсус ёриқнома отказилди
Барча масжидларда "Рамазон
ҳайити" намозига тайёргарлик кўриш ва намоз вақтида жамоат тартиби ҳамда
ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча Ички ишлар органлари, миллий
гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари хизматга жалб этилган. Шу
муносабат билан жорий йилнинг 29 март куни Нукус шаҳри марказида жойлашган Имом
Эшон Муҳаммад жоме масжиди олдида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари
учун махсус йиғилиш ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар
вазири иштирок этиб, ходимларга тадбир давомида фуқаролар билан яхши
муносабатда бўлиш, байрам тадбирлари давомида ҳушёрликни ошириш, хизмат
вазифаларига самимий ёндашиш кераклиги тушунтириб ўтилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ
Ахборот хизмати