9 Сентябр 2023 йил 965

Мусобақа ғолиблари тақдирланди

Аввал хабар берганимиздек жорий йилнинг 8-9-сентябрь кунлари оралигида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг «Фудзал» тури бўйича мусобақа ўтказиш белгиланган эди.

Мусобақа жорий йилнинг 8-9-сентябрь кунлари Нукус шаҳрида жойлашган Нукус олимпия ҳам паралимпия спорт турларига тайёрлов марказининг ёпиқ залида ўтказилди. Мусобақа савияли ва қизғин муросаларга тули бўлди. Мусобақага вазирликнинг бошқарма, бўлим, соҳавий хизматлари ҳамда Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва туман ички ишлар бўлимларининг шахсий таркибларидан ташкил топган жамоалари қатнашди.

Икки кун давом этган мусобақа иштирокчи жомаларидан энг кучлилар сараланиб ғолиблар аниқланди

3-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг терма жамоаси

2-ўринни Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

Фахрли 1-ўринни эса вазирликнинг тезкор вазифалини бажарувчи сафарбар отряди жамоаси эгаллади

Мусобақа ғолибларига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган диплом ва қиммат боқали совғалар ўз эгаларига топширилди

Фахрли 1-ўринни эгаллаган жамоа эса Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник Ғуломжон Эшимбетов томонидан «ички ишлар вазири кубоги» тантанали равишда топширилди ҳамда ғолиб бўлган жамоаларга зафарлар ёр бўлишини тилади. Ғолиб бўлган жамоа эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтадиган мусобақага ёллама олди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати 

Text to speech