14 Феврал 2023 йил 346

Мусобақа ғолиблари тақдирланди

Жорий йилнинг 10-14 февраль кунлари «Волейбол» бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кубоги мусобақасининг финал ўйинлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида бўлиб ўтди. Мусобақада ўринларда саралаш босқичларида ғолиб бўлган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Сурхондарё вилояти ИИБ, Навоий вилояти ИИБ, Жазони ижро этиш департаменти, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Тошкент шаҳар ИИББ, Андижон вилояти ИИБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинлари бош бошқармаси жамоалари ўз ора кўч синашади. 14-февраль куни мусобақанинг якуний ўйинлари, яъни биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун баҳслар ўтказилди. Учинчи ўрин учун Навоий вилояти ИИБ ва Сурхондарё вилояти ИИБ жамоалари беллашди. Қизғин тарзда ўтказилган ўйинда Навоий вилояти ИИБ жомаси рақибларини 3:1 ҳисобида енгиб, мусобақанинг учинчи ўринни эгаллашди. Фахри биринчи ўрин учун Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва  Жазони ижро этиш департаменти жомалари ўз аро куч синашди. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ жомаси рақибидан кучли экканлигини кўрсатиб, якунда 3:0 ҳисобида енгиб чиқди ва мусобақа ғолибига айланди. Жазони ижро этиш департаменти жомаси эса иккинчи ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков сўзга чиқиб, юртимизда Президентимизнинг ташаббуси билан Ички ишлар органлари тизимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга тўхталди ва мусобақа ғолибларини табриклади. Шундан сўнг, мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан кубок, медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech