2 Октябр 2020 йил 965

Тартиб интизомни мустаҳкамлашга бағишланди.

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Р.Хатамов  ҳузурида Ички ишлар органларида 2020 йилнинг 8 ойи мобайнида шахсий таркиб билан ишлаш борасида  амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланиб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларни шахсий таркибга етказиш ҳамда  шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомни ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан йиғилишлар ўтказилмоқда.
Ўтказилган йиғилишларда, мамлакатимизда сўнги йилларда барча соҳалар каби ички ишлар органларида ҳам давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳамда ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар ҳақида тўхталиб, тизимдаги ислоҳотлар нафақат таркибий ва ташкилий жиҳатдан,  балки ходимларни  ижтимоий  қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидланди.
Ходимларга, уй-жойлар ва автотранспортлар олиш учун имтиёзли кредитлар ажратилаётлиги, саломатлигини тиклаш учун дам олиш ва даволаниш масканларига тиббий йўлланмалар, шунингдек, фарзандларига олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома (тақдимнома)лар  берилаётганлигини айтиб ўтилди.
Бироқ, тизимда яратилаётган кенг имкониятларга қарамасдан, билдирилган ишончни оқлаш ўрнига, айрим ходимлар томонидан тизим шаънига путур етказувчи ҳатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги хусусида тўхталиб,  келгусида шахсий таркиб ўртасида салбий ҳолатлар, шу билан бирга, ходимлар томонидан тамагирлик ва йўл транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш, касб маданиятига қатъий риоя қилиш  юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech