24 Декабр 2020 йил 888

Тартиб интизомни мустаҳкамлаш мақсадида.

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомни ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ 27, 28-сонли манзил колониялари, Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ Шўманой туманлари ИИБлари ва Транспортда хавфсизлигини таъминлаш бошқармалари шахсий таркиби билан йиғилишлар ўтказилди. Ўтказилган йиғилишларга, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими бошлиғи подполковник Ш.Қудияров, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Кадрлар бошкармаси бошлиғи ўринбосари подполковник П.Берданов ва туман ИИБ бошлиқлари иштирок этиб, мамлакатимизда сўнги йилларда барча соҳалар каби ички ишлар органларида ҳам давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳамда ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар ҳақида тўхталиб, тизимдаги ислоҳотлар нафақат таркибий ва ташкилий жиҳатдан,  балки ходимларни  ижтимоий  қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидланди.
Ходимларга, уй-жойлар ва автотранспортлар олиш учун имтиёзли кредитлар ажратилаётганлиги, саломатлигини тиклаш учун дам олиш ва даволаниш масканларига тиббий йўлланмалар, шунингдек, фарзандларига олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома (тақдимнома)лар  берилаётганлигини айтиб ўтилди.
Бироқ, тизимда яратилаётган кенг имкониятларга қарамасдан, билдирилган ишончни оқлаш ўрнига, айрим ходимлар томонидан тизим шаънига путур етказувчи ҳатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги хусусида тўхталиб,  келгусида шахсий таркиб ўртасида салбий ҳолатлар, шу билан бирга, ходимлар томонидан тамагирлик ва йўл транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш, касб маданиятига қатъий риоя қилиш  юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Ресубликаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech