Мустақиллик дарслари ўтказилди
Ўзбекистоннинг миллий байрами – Мустақиллик кунини халқимиз доим энг улуғ, энг азиз байрам сифатида нишонлайди. Таълим муассасаларидаги илк дарс соатлари ҳам ушбу санага бағишланиши анъанага айланган. Мустақиллик дарслари, айниқса, ҳуқуқий йўналишдаги таълим даргоҳларида катта шукуҳ билан ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейи ва ИИВ Қорақалпоқ академик лицейида уқув йилининг дастлабки кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов унинг ўринбосари полковник И.Ахмедовлар иштирок этишди.
Дарс жараёнларида, Мустақиллик – буюк неъмат эканлиги, унинг замирида эркин ва фаровон ҳаёт мужассамлиги, шу боисдан азал-азалдан ҳар бир халқ ўз эрки ва озодлиги учун матонат билан курашиб келганлиги таъкидланди.
Шунингдек тадбир давомида, ўқутивчи ва ходимларга «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги» кўкрак нишонлари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари ИИВларининг буйруқлари билан фахрий ёрлиқлар ва совғалар ўз эгаларига топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати