Республикамиз ҳудудида ўтказилаётган “Долзарб 10 кунлик тадбири” доирасида жамоат тартибини таъминлаш, фуқаролар хавфсизлигини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга мақсатида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларининг хизмат олди йиғини ўтказилди
Унда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ўринбосари Умид Нуруллаев тадбирнинг мақсад ва вазифалари юзасидан атрофлича маълумот берди.
У ўз нутқида ушбу 10 кунлик тадбирнинг
асосий мақсади — аҳоли орасида ҳуқуқий онг ва маданиятни ошириш, профилактик
суҳбатлар ўтказиш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳамда жамоат тартибини
таъминлашда тизимли ёндашувни таъминлашдан иборат эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, шахсий таркибдан хизматни сидқидилдан, юксак масъулият ва интизом билан бажариш, қонунларга қатъий риоя қилиш, аҳоли билан мулоқотда ҳурмат ва самимийликни сақлаш талаб этилиши алоҳида қайд этилди. Ходимларга аниқ вазифалар белгилаб берилди ҳамда ушбу тадбир давомида бирдамлик ва мувофиқликда иш юритиш лозимлиги таъкидланди.