17 Октябр 2023 йил 3336

“Намунали ҳудуд методикаси” яратиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда

 Содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни илмий ёндашув асосида ўрганиш, уларнинг асл сабабларини аниқлаш ва бартараф этишда Ички ишлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда “Намунали ҳудуд методикаси” яратиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Академия раҳбариятининг тегишли буйруғи асосида тасдиқланган “Режа-топшириқ” ижросини таъминлаш мақсадида Нукус ва ТАХИАТОШ туманларида жойлашган “қизил маҳалла”лардаги криминоген вазият таҳлил қилинмоқда. Хусусан, Саманбай, Дехон Арна ва Марказий маҳаллаларига борилиб, ҳудуд профилактика инспекторлари билан маҳаллада содир этилган жиноятлар ва уларга сабаб бўлган омиллар ўрганилди. Зарур таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Text to speech