Навбатдаги битирув тадбири бўлиб ўтди
Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 4 декабрдаги Ф–5408-сон “Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши асосида Ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари Қорақалпоғистон Республикаси тажрибаси сифатида Шимоли-ғарбий ҳарбий округида ташкил этилиб, 2019-2020 йилларда мазкур ўқув курсларида 1358 нафар ички ишлар органлари ходимлари ўзларининг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини оширди.Ўқув курсларнинг асосий мақсади – ходимларнинг маънавий-ватанпарварлигини янада ошириш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш бўйича вазифаларни ҳал этишда Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари ва Миллий гвардия ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг узвий ҳамкорлигини ташкил этиш, уларда жамоавийлик, уюшқоқлик ҳамда вазифаларни бажаришда дахлдорлик туйғуларини шакллантириш тизимини такомиллаштиришдир.Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси томонидан тасдиқланган қўшма ўқув дастурига мувофиқ, ўқув курслари давомийлиги 14 кундан 30 кунга узайтирилди.Ўқув курсларига жалб этилаётган тингловчилар сони 60 нафарни ташкил этиб, тингловчилар 4 та гуруҳга офицерлар гуруҳи ҳамда сержант-сафдорлар гуруҳлари бўлиниши белгилаб олинди. Эътиборли жиҳати шундаки, топшириққа мувофиқ, янги таҳрирдаги ўқув дастурларида белгиланган 8 та ўқув фанларидан маъруза машғулотлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Малака ошириш институти, Қуролли Кучлар Академияси ҳамда Миллий гвардия ҳарбий-техник институти профессор-ўқитувчилари томонидан видеоконференция тарзида ўтказилди. 2021 йилнинг 24 апрель куни ушбу курснинг 2021 йилдаги учинчи битирув тадбири бўлиб ўтди. Унга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов ва Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи полковник Д.Илҳомов иштирок этди. Тадбирда ўқув курслари битирувчиларига сертификатлар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати