31 Июл 2021 йил 775

Навбатдаги жисмоний ва юридик шахсларни онлайн қабул қилиш тадбири ўтказилди.

Жорий йилнинг 30 июль куни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари томонидан тасдиқланган “Халқ қабулхоналарида Қорақалпоғистон Республикаси суди, республика прокуратураси ва ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида жисмоний ва юридик шахслар билан онлайн қабуллар ўтказиш” жадвалига асосан, Чимбой тумани Халқ қабулхонаси биносидан қатнашаётган
Чимбой тумани аҳолиси билан онлайн қабул ўтказилди.
Онлайн қабулга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси,Қорақалпоғистон Республикаси суди, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти қатнашди.
Онлайн қабул давомида, Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев томонидан бир нечта фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Жумладан, “кредит масаласидаги тушунмовчиликни ҳал этишда амалий ёрдам бериш ҳамда жиноят ишлари юзасидан қабул қилинган қарорлардан норозилик” каби масалалар кўриб чиқилди. Вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда аризалар қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси

Text to speech