10 Апрел 2022 йил 805

Навбатдаги маънавият ва маърифат дарслиги Амир Темур бобомиз таваллудининг 686 йиллигига бағишланди.

Жорий йилнинг 9 апрель куни бўлиб ўтган маънавият ва маърифат дарслигида  «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз» шиори остида ўтказилаётган «Маънавият ойлиги» доирасида буюк давлат арбоби саркарда адолат курашчиси бобокалонимиз Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида «Амир Темур даврида илим фан ва маданият» мавзусида маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди. 
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Б.Ахмедов олиб борди. 
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи тарих фани ўқитувчиси, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Тимурбек Аметов томонидан бобокалонимиз Амир Темурнинг ҳаёти ва ҳарбий салтанати давлат бошқарув тартиби ҳақида кенг турда маълумот бериб, ходимларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берди.
Шунингдек тадбир якунида бир қатор ходимларга Навбатдаги махсус майор подполковник унвонлари берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИМ Ахборот хизмати.

Text to speech