Навбатдаги «Маънавият ва маърифат дарслиги» бўлиб ўтди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ мажлислар залида
«Маънавият ва маърифат дарслиги» бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси
Ички ишлар вазири ўринбосари подполковник Ғ.
Эшимбетов олиб борди. «Маънавият ва
маърифат дарслиги» нинг навбатдаги мавзуси “Илм-фан, таълим ва тарбия,
маънавият биз учун устувор масаладир!” мавзусида Вазирликнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими томонидан мавзу
тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шундан сўнг “Ўтган ҳафта
давомида, Ўзбекистон Республикаси Ички сиёсатидаги кенг қамровли ислоҳотлар,
янгиланишлар, Президентимизнинг расмий сафарлари” тўғрисида шахсий таркиб эътиборига
таништиради. Шунингдек “Ўтган ҳафта давомида, Жаҳон сиёсати ва халқаро
муносабатлардаги янгиликлар” тўғрисида маълумотлар
берилди. Кун тартибининг 2 қисмида навбатдаги махсус унвон олган ходимларни
тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг
400-сонли буйруғига асосан, 2023 йил якуни бўйича ўтказилган синов имтиҳонлари
натижасига кўра маънавий-маърифий билим даражаси “аъло” баҳоланган
ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналарига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар
вазирининг ташаккурномалари топширилди. Шундан сўнинг Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи томонидан “8 март Халқаро
хотин қизлар байрами куни” муносабати билан 2024 йил 7 март куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон
Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларда фаолият юритаётган хотин қизлар
ўртасида ўтказилган “Заковат”
интеллектуал ўйинида иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни эгаллаганликлари учун
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ жамоаси аъзоларига дипломлар тантанали равишда
топширилди.
Қорақалпоғистон
Республикаси ИИВ Ахборот хизмати