6 Апрел 2021 йил 896

Навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 3 апрель куни, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан 11.11.2020 йилда тасдиқланган, вилоятлараро видеоконференц алоқа тизими орқали ўқув-семинар машғулотини ўтказиш режасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида, вазир ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судьяси А.А.Абдикаримов, жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг раиси Ш.Д.Шамамбетов, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи адлия маслаҳатчиси М.Т.Тлеўмуратов, «Ал-Хоразмий» номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали ахборот хавфсизлиги кафедраси ўқитувчиси М.К.Сейдуллаевлар иштирокида, “Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг турлари, бу каби жиноятларни тергов қилиш тактикаси ва методикаси ҳамда ўзига хос хусусиятлари, амалиётда юзага келаётган муаммолар, бу соҳадаги оқлов, қўшимча тергов, судларнинг хусусий ажримлари, прокуратура органлари тақдимномалари сабаблари” мавзусида навбатдаги ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Ўқув-семинар машғулотига вилоят Ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги Тергов бошқармалари ва уларнинг қуйи бўлинмалари видеоконференц алоқа  тизими орқали уланган ҳолда иштирок этишди.
Майор Н.Б.Таджимуратов Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш тактикаси ва методикаси ҳақида тушунчалар бериб, шахсларнинг ҳаракатларини тўғри квалификация қилиниши, амалиётда юзага келаётган муаммолар хусусида тўхталиб, маъруза мавзусига оид слайд ва бошқа қўлланмалардан фойдаланган ҳолда мавзуни тўлиқ ёритиб берди. Ҳамда ўқув машғулоти сўнгида йиғилиш қатнашчилари ва мутахассислар амалиётда юзага келаётган муаммолар хусусида тўхталиб, ўзаро фикр алмашишди.  

  

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси

 

Text to speech