Навбатдаги сайёр қабул Дўстлик МФЙда бўлиб ўтди
Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, фуқаролар муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, аҳолини қийнаётган масалаларни биргаликда ҳал этиш мақсадида туман сектор раҳбарларининг ҳудудларда сайёр қабули ўтказилмоқда..
Беруний тумани Дўстлик Маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 65-сонли мактабда туманнинг 2 сектор бошлиғи М.Атажанов ва 3 сектор бошлиғи М.Муратовларнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабул давомида Сектор раҳбарлари томонидан, фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб уларни ҳал қилиш чоралари кўрилди.
Хусусан қабул давомида 10 нафар фуқародан, 12 та мурожаат тушди. Шундан бандлик, коммунал хизматлар сифатини ошириш ички йўлларни шағал билан текислаш, кадастр, болалар майдончаларини ташкил қилиш мавжуд майдончаларни қайта таъмирлаш каби масалаларидаги жами 3 та мурожаат ижобий ҳал қилинди. 6 та мурожаат бўйича тушунтириш берилди. 3 та мурожаат назоратга олинди.