“Энг яхши” терговчи ҳамда “Энг яхши” тезкор ходим танлови ўтказилди
Ички ишлар органлари ходимларининг касбий билим даражасини, шунингдек жисмоний ва жанговар тайёрлигини аниқлаш мақсадида танлов ҳам мусобақалар ташкиллаштирилиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2021-йил 24-август кунги “Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловни ташкиллаштириш тадбирлари ҳақидаги” 539-сонли Қарори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024-йил 31-июль кунги буйруғига асосан, жорий йилнинг 27-август куни Вазирлик ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари ходимлари орасида “Энг яхши терговчи” ҳамда “Энг яхши тезкор ходим” танлови ўтказилди. Юқори савияда ташкиллаштирилган танловда тергов бўлинмалари ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёрлигини, билим даражаси шунингдек Индивидуал психологик даражалари синовдан ўтказилди