11 Январ 2024 йил 4142

“Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиори остида тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 9-январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил етилганлигининг 32 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати биланЯнги Ўзбекистон армиясимамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиори остида 7261 ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчилари ҳамда Шимолий ғарбий ҳарбий округига қарашли 21131 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликдаОчиқ эшиклар куниташкил етилди. Тадбирга Қорақалпоқ давлат педагогика университети талабаларини ҳарбий касбга йўналтириш ҳамда Қуролли Кучларнинг шаклланиши ва ривожланиш тарихи билан таништириш, шунингдек, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларни намойиш етган ҳолда тадбир ташкиллаштирилди. Тадбир давомида муддатли ҳарбий хизматчилар ва ёшларни Қуролли Кучларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиб, “Армия ва халқ якдилдирмавзусида учрашув ташкил етилди ҳамда тадбир сўнгида Шимолий ғарбий ҳарбий округининг тарихий музейи ҳамда кутубхонасига ташриф буюришдилар. Ташриф давомида Шимолий ғарбий ҳарбий округига қарашли кутубхона ҳамда музей ҳақида батафсил тушунчаларга эга бўлишдилар. Қорақалпоқ давлат педагогика университети талабаларини ва ҳарбий хизматчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар олишдилар

 

Text to speech