3 Декабр 2024 йил
3244
Қорақалпоғистон тиббиёт институтида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди
Тадбирни Қорақалпоғистон тиббиёт
институти ректори Орал Атаниязова очиб бериб йиғилган талаба ёшларни Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан самимий
табриклади. Ундан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари
полковник М.Т.Рахматуллаев сўзга чиқиб янги қабул қилинган Конституциянинг
мазмун моҳияти унга киритилган ўзгариш ва кўчимчалари ҳақида йиғилганларга
батафсил маълумотлар бердилар. Шунингдек Конституциямизнинг ҳаётимизда юз
бераётган ўзгаришлар ва қўлга киритилаётган ютуқларининг бош омили эканини такитлаб
ўтди. Тадбир сўнгида талаба ёшлар томонидан масъулларга ўзларининг қизиқтирган
саволларига жавоблар олди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ
Ахборот хизмати