6 Июн 2023 йил
696
Нукус шаҳрида фоҳишахона ташкил қилган фуқароларга жиноят иши қўзғатилди
Жорий йилнинг 11 май куни Нукус шаҳри Қоскўл 3 маҳалласи рақамсиз уйда яшовчи 2004 йил туғилган У.И ҳамда Нукус шаҳрида яшовчи 1996 йил туғилган О.Р лар Нукус шаҳри Чимбай гузарида жойлашган уйларнинг бирида К.А ҳамда С.А исмли фуқароларга жинсий алоқада бўлишлари учун 100.000 сум пулларини олиб шароит яратиб берганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати