27 Ноябр 2023 йил 4780

Нукус шаҳри ҳудудида “Долзарб қирқ кунлик” тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томониданДолзарб қирқ кунликтезкор-профилактик тадбири доирасида Нукус шаҳри ҳудудида ўрганиш ишларини олиб борди. Дастлаб Нукус шаҳрида жойлашган Нукус шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳудудидаги Наубаҳар МФЙ да ташкил етилган ишлар билан танишди ҳамда ҳудудда жойлашган Юридик техникуми ётоқхонадаги ўқувчи ёшлар билан суҳбат ўтказилди. Шунингдек Нукус шаҳри ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида хизматга бириктирилган ЙПХ ходимлари билан учрашиб хизмат вақтида фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш кераклиги бўйича тушунтириш ишларини олиб борилди. Шунингдек фуқаролар кўп тўпланадиган Нукус Деҳқон бозори олдида жойлашган видео кузатув мосламаларини кўздан кечирдиДолзарб қирқ кунликтезкор-профилактик тадбири республикамиз бўйлаб давом етади

Қорақалпоғистон республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech