10 Октябр 2023 йил 3665

Нукус шаҳри ҳудудида «Хавфсиз шаҳар» кенг қамровли профилактик тадбир амалга оширилди

Нукус шаҳри ҳудудида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай ҳодисаларнинг барвақт олдини олиш бўйича Нукус шаҳри ҳудудида кенг қамровли тадбир ўтказилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, ҳамда ҳуқуқни муҳофаза килувчи ташкилотлар иштирокида бўлиб ўтди. Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков очиб берди ҳамда йиғилганларга шаҳар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш юзасида топшириқ берди. Шундан сўнг сўзни Ўзбекистон Республикаси Бас прокурорининг 1 ўринбосари Бахриддин Валиев давом эттириб ходимларга фуқаролар билан ҳуш муомалада бўлиб хизмат олиб бориш кераклиги тушунтирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech