14 Сентябр 2023 йил 876

Нукус шаҳрида “Хавфсиз ҳудуд” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш орқали аҳолининг осуда ҳаётини таъминлашга қаратилган ишларнинг бориши юзасидан Нукус шаҳрида ўрганиш ишларини олиб борди.
 Жумладан шаҳардаги маҳаллаларда “Хавфсиз ҳудуд” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Мазкур жараёнда шаҳардаги маҳаллаларда содир этилган жиноятларнинг сабаб ва омиллари, маҳалла бешлиги яъни фуқаролар йиғини раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолининг ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган фаолияти кўздан кечирилди. Шунингдек ёшлар ва ўсмирлар ўртасида содир этилиши мумкун бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Талабалар уйи фаолияти, унда талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди. Жараёнда раҳбарлар ҳудуд  тинчлиги ва осойишталигига масъул ходимлар фаолияти билан боғлиқ келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ўз тавсия ва топшириқларини беришди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech