Нукус шаҳрида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишлари бўйича рейд тадбирлари олиб борилди
Жорий
йилнинг 13 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат
хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл патруль хизмати
инспекторлари томонидан Нукус шаҳри ҳудудида Йўл транспорт ҳодисаларининг
олдини олиш йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишлари тўғрисида рейд тадбирлари
олиб борилди. Рейд тадбирлари давомида бир светофорнинг қизил чироғига риоя
этмаслик, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик шунингдек пиёдалар томонидан
белгиланмаган жойларда ўтишлари ҳамда қулоқчинлардан фойдаланган холда йўлдан
кесиб ўтиб йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик жараёнлари кузатилди ҳамда бу
каби қоида бўзар ҳайдовчи ва пиёдаларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилди
Қорақалпоғистон
Республикаси ИИВ Ахборот хизмат