Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебековнинг сайёр қабули ўтказилди
Жорий йилнинг 24 октябрь куни Нукус шаҳридаги
“Истиқлол” болалар дам олиш марказида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар
вазири, полковник Бахтияр Торебековнинг сайёр қабули ўтказилди. Қабул жараёнида
фуқаролар вазирга Ички ишлар органларига оид, шунингдек, ижтимоий ҳаётидаги ўз
масала ва муаммосини айтиб, атрофлича жавоб олишди. Қабул давомида ҳар бир
мурожаат тегишли мутахассислар иштирокида, жойида атрофлича ўрганиб чиқилди. Эътиборлиси
мурожаатларнинг кўпчилиги жойида ижобий ечим топди. Кўриб чиқиш муддат талаб
этадиган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди. Албатта, бу каби сайёр қабулларни
ўтказишдан кўзланган асосий мақсад инсон қадри устувор даражага кўтарилган
жамиятимизда фуқароларнинг кундалик турмуш тарзида учраётган муаммоларни жойига
бориб бартараф этиб, уларни ҳаётидан рози қилишдир
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ
Ахборот хизмати