4 Апрел 2025 йил 1014

Нукус шаҳрида спортнинг Волейбол тури бўйича U-19 ёшдаги ўғил болалар ва қизлар ўртасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионати мусобақасига старт берилди.

Жорий йилнинг 3 апрель куни волейбол спорт тури бўйича U-19 ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди, унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.Торебеков, Спорт вазири Э.Қутибаев ва бошқа меҳмонлар иштирок этиб, иштирокчиларга омад тилади. Шундан сўнг ўғил болалар ва қиз болалар ўртасида ўйинларга старт берилиб, ўйин қизғин тус олмоқда. Мусобақа натижалари бўйича кейинги дастурларимиз ҳақида хабар бериб борамиз.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech