Нукус шаҳрида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ходимлар фаолияти ўрганилди
Қорақалпоғистон
Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник Жасурбек Атаев
ва Республика прокурорининг ўринбосари Ойбек Шамуратовлар бошчилигида
Нукус шаҳрида криминоген вазиятни жиловлаш, жамоат тартибини ва фуқароларнинг
хавфсизлигини таъминлаш, жиноятлар ва ҳар хил нохуш ҳолатларнинг олдини олиш
борасида тунги хизматга жалб қилинган ходимларнинг иш фаолияти ўрганди. Нукус
шаҳри марказидаги янги йил байрам ўтказилиши белгиланган жойларда жамоат
хавфсизлигини таъминлашга тунги нарядга жалб қилинган ходимларнинг хизмат
фаолияти билан танишди салбий ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, жамоат
тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашда амалга оширилиши
лозим бўлган ишлар тўғрисида топшириқлар берди. Шунингдек, Нукус шаҳар Ички
ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида тунги нарядга
бириктирилган ходимлар фаолияти билан танишди Нукус шаҳридаги криминоген
вазияти оғир бўлган ҳудудларда барқарорлигини таъминлаш юзасидан амалга
оширилиши лозим бўлган ишларни таъкидлаб ўтди. Ўрганишлар давомида Нукус
шаҳрида фаолият юритаётган аҳоли ва ташкилотларга иссиқлик энергияси етказиб
берувчи иситиш қозонхоналар фаолияти билан танишиб, аҳолига ўзликсиз иссиқлик
энергияси таъминлаш борасида ҳам топшир берди.