14 Сентябр 2023 йил 981

Нукус шаҳридаги қизил тоифадага кирган маҳаллалар фаолияти ўрганилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг  бош инспектори полковник Фарход Эшбоевич Жўраев Нукус шаҳри 3-сектор ҳудудида жойлашган  криминоген вазияти оғир бўлган, қизил тоифага кирувчи "Тунғиш қонис"  маҳалласида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 28 июль куни "Ҳудудларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати ҳамда бу борадаги устувор вазифалари"га бағишланган видеоселектор йиғилишидаги топшириқларининг ижросининг таъминланиши, мутасадди ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда  криминоген вазиятни яхшилаш ва жиноятларни барвақт олдини олиш юзасидан маҳаллада йўл харитаси ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш, маҳаллада содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва шарт - шароитларини бартараф этишга қаратилган профилактик тадбирларни ўз вақтида ташкил этилишини, "маҳалла бешлиги" аъзолари фаолиятини самарали ташкил этиш, унинг имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш, маҳаллада аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида “Маънавият соатлари" ва "Ҳуқуқий билимлар" машғулотларини ўтказилишини ташкиллаштириш ҳамда уларга зарур амалий ва услубий ёрдам кўрсатилишини ташкиллаштириш борасидаги фаолиятини ўрганилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан вазифалар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech