7 Апрел 2023 йил 458

Нукус шаҳри “Алтин Жағис” маҳалласида икки йил давомида биронта ҳам жиноят содир қилинишига йўл қўйилмаганлиги учун маҳаллага бириктирилган масъул ходимлар пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Жорий йилнинг 30-март куни Президентимиз  Ш.М.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Президент Ш.М.Мирзиёев  нукус шаҳри “Алтин Жағис” маҳалласида бўлди.
Айтиб ўтиш жоиз, Нукус шаҳри “Алтин Жағис” маҳалласида  икки йил давомида биронта ҳам жиноят содир қилинишига йўл қўйилмади, бунинг сабаби маҳалла вакиллари яъни маҳалла раиси, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси ҳамжиҳатликда аҳоли муаммоларини уйма-уй юриш орқали ўрганиб, аниқланган муаммоларни ўз вақтида сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар билан ҳамкорликда бартараф  қилиш натижасида аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларнинг ижобий натижаси ҳисобланади.
Ушбу маҳаллада ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича самарали ишларни ташкиллаштирганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Т.Абдуллаев кўрсатмаси билан маҳалла вакиллари яъни маҳалла раиси, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисининг ҳар бири 3 (уч) миллион сўм, 2 нафар жамоатчилик вакиллари пул мукофоти билан рағбатлантирилди.
Ҳозирда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш юзасидан янгича ишлаш тизими бўйича Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар-туманларида самарали ишларни ташкил этиш йўлга қўйилган бўлиб кун тартибидаги биринчи масалага айланган.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech