7 Март 2023 йил
587
Нукус шаҳрида юз берган оғир оқибатли жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 6-март куни Нукус шаҳрида жойлашган Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети ёнидаги академик лицейида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков республика сектор раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла раислари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Нукус шаҳрида юз берган оғир оқибатли жиноятнинг муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, шунингдек фуқароларимиз омонидан спиртли ичимликлар истеъмол қилишлари оқибатида бундай жиноятларининг юз бераётганлиги кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди. Келгусида ҳар қандай жиноятларнинг барвақт олдини олиш чоралари кўришлиги лозим эканлиги тушунтирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати