Нукус шаҳрида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилди.
Жорий йилнинг 11 март куни Нукус шаҳридаги 1-сонли академик лицейда 3-сектор ҳудудида хизмат олиб борувчи профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари бошлиқлари билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишга, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири С.Турманов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник Б.Ражапов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник О.Турдыбаев Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи полковник Х.Очилов ва Нукус шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Бекмуратовлар иштирок этди.
Унда сўзга чиққанлар томонидан, Нукус шаҳрида жиноятчиликнинг олдини олишда маҳаллабой ва хонадонбой ишларни олиб бориш бунда олдин жиноят содир этиб судланган, пробация ҳисобидаги ва жиноят қилишга мойил бўлган шахсларни аниқлаб улар билан зарурий профилактик тадбирларни тўғри ташкил этиш, жамоат жойларида айниқса кечги вақтларда одамлар кўп тўпладиган жойларда нарядлар ташкиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, шаҳар ҳудудидаги жиноятчилик ошиши оқибатида қизил ҳудудга кирган маҳаллаларда жиноятчиликнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитлари муҳокама қилиниб, келгусида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича вазифалар белгиланиб олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати