12 Октябр 2024 йил 1463

Нукус Темурбеклар мактабида “Нуронийлар — ёшлар нигоҳида” мавзусида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрьдаги 816-сон қарорига асосан, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда уларнинг ўрнини янада ошириш мақсадида ҳар йил октябрь ойининг биринчи ҳафтасида юртимиз миқёсида “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш белгиланган. Ҳафталик муносабати билан лицейда ибратли ҳаёт йўли ва меҳнати билан аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган нафақахўрлар иштирокида “Нуронийлар — ёшлар нигоҳида” мавзусида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.Учрашувда ИИВ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник Ф.Санкибаев, кенгаш аъзолари истеъфодаги подполковниклар М.Машарипов, О.Турдимуратов, Қ.Омирзаков ўқувчилар билан мулоқотда бўлдилар. Бундай учрашувлар ўқувчиларни тафаккур қилишга, юрт истиқболи учун масъулиятли бўлишга ундайди. Мулоқот шаклида бўлган учрашув ўтган кунларни хотирлаш, бугунги ўзгаришларга шукроналар айтиш – келажак сари катта мақсадлар белгилаб олишга хизмат қилади. Зеро кўпни кўрган устозлар тажрибаси ёшлар учун катта ибрат мактабидир.

Text to speech