16 Июн 2023 йил 573

Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи битирувчиларининг битирув кечасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазир ўринбосари ташриф буюришди

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июнь кунидаги ПҚ-4375-сонли «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи 2020-2021 ўқув йилидан ўз фаолиятини йўлга қуйди. “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейида умумтаълим фанлар, чуқурлаштирилган фанлар ва касбий фанларни ўқитилиши белгиланган. Академик лицейда асосий эътибор ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун зарур бўлган юксак ватанпарварлик  ва маънавий-ахлоқий фазилатларга, дастлабки касбий билим ва кўникмаларга эга ақлан ва жисмонан етук этиб тарбиялашга  ва Олий ҳарбий таълим муассасаларига киришлари учун мақсадли тайёрлашга қаратилади. Жорий ўқув йилида Ҳарбий-академик лицейди жами 103 нафар ўқувчи битирув арпасида. Жорий йилнинг 16 июнь куни Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи ўқувчиларининг диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков ҳамда Шимолий ғарбий ҳарбий округи, ҳамда бир қатор меҳмонлар ташриф буюришди. Генерал майор А.Икрамов битирувчиларни табриклаб уларга дипломларини топширди. Тадбир сўнгида бир қатор тажрибали устозларга Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг эсдалик қўл соатлари ҳамда уқиш даврида ўзларини яхши тарафдан кўрсатган ўқувчиларга ташаккурномалар топширилди.  Тадбир сўнгида битирувчилар тантанали маршдан шахтам қадамлар билан юриб ўтишди. Йиғилганларга концерт дастури қуйиб берилиб Ота-оналар ҳамда битирувчиларга қувониш улашди. 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

  

Text to speech