Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ва Захириддин Мухаммад Бобурнинг 540 йиллиги муносабати билан “Барҳаёт сииймолар” мавзусида маънавий—маърифий, адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди
14 февраль куни Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ва Захириддин Мухаммад Бобурнинг 540 йиллиги муносабати билан “Барҳаёт сииймолар” мавзусида маънавий—маърифий, адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда Нукус давлат Педагогика институтининг филология фанлари номзоди, доцент Матякубов Саъдулла Гаипович иштирок етди. Тадбир бошида санага бағишлаб ўтказилган “Алишер Навоий миллат қуёши”, “Бобурни англаш” мавзусидаги иншолар танлови, “Навоий билимдони” ва “Бобур асарларининг билимдони” кўрик танловларининг ҳамда “Бобур монологи” танловининг ғолиб ва совриндорлари тақдирландилар. Тадбирнинг иккинчи қисмида лицей ўқувчилари томонидан бадиий кеча ўтказилиб, дастлаб ўқувчилар томонидан Навоий ва Бобур ғазаль ва рубоийларидан парчалар айтилди, кейин “Навоий ва Бобур сиймоси, асарлари саҳнада” мавзусида саҳна чиқишлари намойиш етилиб, Бобур таваллуд топган шаҳар “Андижон рақси” ижро етилиб, Бобурнинг Озодбек Назарбеков томонидан ижро етилган “Лола” ғазали караоке шаклида иштирокчилар томонидан куйланди. Тадбир давомида Алишер Навоий ва Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган викторина ташкиль етилиб, лицей ходимлари ва ўқувчилари иштирок етдилар. Бундан ташқари Алишер Навоий ва Бобур ҳаёти ва ижодини акс еттирувчи янги китоблар тақдимоти ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати