Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг 1 курс ўқувчилари Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг Нукус дала ўқув майдонида бўлиб ўқув машғулотларида иштирок этдилар.
2022 йилнинг 21-22 май (ҳафтанинг шанба ва якшанба) кунлари Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг 1 курс ўқувчилари Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг Нукус дала ўқув майдонида бўлиб ўқув машғулотларида иштирок этдилар.
Лицей ўқувчилари дала ўқув майдонидаги ётоқхоналарга жойлашиб, уларга мутахассислар томонидан дала ўқув майдонидаги яратилган шарт-шароитлар таништирилди.
22 май кунидан ўқув машғулотлари ўтказилиб, дастлаб 5 километрлик масофага югуриш, эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди ва режа асосида белгиланган ўқув машғулотлари давом эттирилиб, ўқ-отиш майдонида ўқувчиларга АКМ автоматининг, 9 мм ПМ макаров пистолетининг тактик техник хусусиятлари ҳақида тушунтириш берилиб, ўқ-отиш жараёнигача бўлган амалий машғулотлар ўтказилди. Дала ўқув майдонида жойлашган қисқа ва узун жанговар тўсиқлардан ошиб ўтиш машғулотлари ўтказилди. Ҳарбий иш асослари бўйича ўқувчиларга траншеяларда ва пана жойларда қандай ҳаракат қилиш тартиблари ҳақида батафсил маълумот берилиб, ўқувчилар томонидан амалий бажариб кўрсатилди. Дала ўқув майдонида жойлашган ҳарбий техникалар намойиш этилиб уларнинг техник тактик хусусиятлари ҳақида маълумот берилиб, ўқувчиларга қўл жанги машғулотлари ва амалий жисмоний тайёргарлик бўйича ҳарбий эстафеталар ўтказилди. Бундан ташқари лицей ўқувчилари орасида гуруҳлар таркибида футбол ва волейбол мусобақалари ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати