6 Феврал 2023 йил 363

Нурли маскан мактаб интернати фаолияти ўрганилди.

Ўзбекистон Respublikasi Президентининг 2022 йил 18 апрель кунги "Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-209-сонли қарорига асосан Нукус шаҳрида жойлашган 10-сонли Нурли маскан мактаб интернати Qoraqalpog‘iston Respublikasi Ички ишлар вазирлигига бириктирилган. Жорий йилнинг 3 февраль kuni Ўзбекистон Respublikasi Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор B.Abdullayev 10-сонли Нурли маскан мактаб интернатига ташриф буюриб, ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Жумладан, мактаб интернатида ўқувчиларни тайёрлов гуруҳи, брайл алифбосига мўлжалланган босмахона ишлаш жараёни, синфхоналардаги замонавий и-5 русумли компьютерлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги майдончаси, ошхона, кутубхоналар билан танишиб, мактаб интернати ўқувчилари билан суҳбат ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech