21 Август 2021 йил 850

Умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 12 августдаги тегишли фармойишига асосан 21 август – умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни ҳамда 2021 йилнинг августи маҳаллаларни ободонлаштириш ойлиги этиб белгиланган.
Бугун, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБларида ҳашар тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Ходимлар томонидан ўзлари хизмат олиб бораётган маъмурий бинолар атрофидаги далаларни ёввойи ўт-чўплардан тозалаш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, деворларни оқлаш, ариқ ва зовурларни тозалаб, гулларга сув қуйиш каби ишларни бажармоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech