2 Июн 2022 йил 958

ОДАМ САВДОСИ – ДАВР МУАММОСИ

Жорий йилнинг 2 июнь куни Вазирлик Малака ошириш институтида «Одам савдоси жиноятининг содир этилиш сабаблари ва имкон берган шарт-шароитлари. Мазкур жиноятнинг олдини олишда ва қарши курашишда ички ишлар органларининг фаолияти» мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа манфаатдор муассасаларнинг масъул раҳбарлари иштирок этди.
Шунингдек, Институтнинг ҳудудий филиаллари орқали ҳудудий ҳуқуқ-тартибот органлари, ички ишлар органларининг масъул раҳбар ва соҳа ходимлари, академик лицейнинг профессор-ўқитувчилари масофадан иштирок этди.
Конференцияда одам савдоси жиноятининг олдини олиш ва унга қарши курашишда амалга оширилган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва уни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари олдида турган асосий вазифалар, шунингдек, ушбу турдаги жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар билдирилди, дейди, Институтнинг Нукус филиали раҳбари – академик лицей директори ўринбосари подполковник юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Сапарбай Алламбергенов.
 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech