17 Июл 2025 йил 135

Бўзатов тумани "Эркиндаря" ҚФЙ ҳудудида жойлашган 7-сонли умумтаълим мактаби биносида туман прокурори ва Бўзатов тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи томонидан ҳудудда яшовчи фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган қабулда тегишли соҳа вакиллари ва ҳудуд аҳолиси иштирок этди. Қабул давомида фуқаролар томонидан бир қатор маиший муаммоларга оид бўлган мурожаатлар келиб тушди. Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат тегишли тартибда ўрганилди ва мурожаатларнинг ижобий ечим топиши учун масъулларга аниқ топшириқлар белгилаб берилдиШунингдек, қабул давомида Ҳурматли Президентимизнинг "2025 йил республикамиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли қарорининг мазмун-моҳияти кенг тарзда тушунтирилди ва фуқароларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Text to speech