2 Сентябр 2020 йил 982

Хизмат вақтида ҳолок бўлган ходимларнинг оилаларидан хабар олди.

Мустақил мамлакатимизда болаларнинг бахтли келажаги учун барча шароитлар яратилиб берилмоқда. Айниқса, «Меҳрибонлик уйи», махсус мактаб интернатларининг тарбияланувчиларини боқувчисини йўқотган болаларни ва хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларининг фарзандларини ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги шахсий таркиби уларнинг ҳол аҳволларидан тез-тез хабар олиб, ҳар бир байрам саналарида совғалар улашиб келмоқда. 1-Сентябрь Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида хизмат вақтида ҳолок бўлган ходимларнинг оилаларидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти хабар олиб уларга байрам совғаларини топширишди.

Ўз навбатида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари эътибор ва ғамхўрликлар учун вазирлик раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech