13 Декабр 2020 йил 977

Мусобақа ғолиблари тақдирланди

Нукус шаҳар 1 сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг қул уриши тури бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи Кенгеси кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди. Икки кун давомида бўлиб ўтган мусобақага 8 та вазн категориясида 14та жамоа 150та спортчилар иштирок этишди.
Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида 1 ўринни, Қорақалпоғистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари, 2 ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоаси эгаллаган бўлса 3 ўрин, Қўл ўриши федерацияси спортчиларига насиб этди.
Спортчиларни тақдирлаш маросимига, Қорақалпоғистон Республикаси Жокорғи Кенгеси бошлиғи М.Камалов,  Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси, Қўл уриши федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазирлиги ва бир қатор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
 Мусобақа якунида ғолибларга кубок, диплом, ҳамда қиммат баҳо совғалар топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech