Олий Мажлиси инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) 2-сон тергов ҳибсхонасига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари Нариманов Бекзод Абдувалиевич, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Жалменов Улугбек Абилаевич, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий вакили Шылымбетов Женис Курбанбаевич ва бошқа тўққизта одам таркибида жамоат вакиллари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Олтинчи минтақавий ҳудуд 2-сон тергов ҳибсхонасига ташриф буюрди. Ташриф давомида ҳибсхонада сақланаётган махсус контингент учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Фуқароларни қабул қилиш хонаси, йўқловларни қабул қилиш хонаси, қисқа муддатли учрашув бериш хонаси, адвокатлар билан учрашув хонаси, тергов ҳаракатларини ўтказиш хонаси, хўжалик ишларига оид ишларни бажариш учун қолдирилган маҳкумлар учун ажратилган “Маънавият ва маърифат хона”, кутубхона. ётоқхона, ошхонадаги шароитлар, озиқ-овқат дўкони, ҳаммом ва даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими, ҳибсхона тартибот биносида сақланаётган махсус контингентлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек ҳибсхонада сақланаётган шахслар ва маҳкумлар билан учрашиб, уларнинг мурожаатлари тингланди.