ОЛИНГАН НАЗАРИЙ БИЛИМЛАР АМАЛИЁТДА МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3216-сон қарори ҳамда Ички ишлар вазирининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги 312-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ИИВ Академияси кундузги таълим 2-ўқув курсида таҳсил олаётган 35 нафар курсантларнинг малакавий амалиёти кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг 19 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Ж. Темирханов раислигида ИИВ Академиясидан келган масъул майор А.А. Қаҳҳаров, соҳавий хизматлардан бириктирилган мураббийлар ҳамда амалиётга келган курсантлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда малакавий амалиётни ташкил этиш, курсантларни эгаллаган назарий билимларини мустаҳкамлаш, ўрнатилган кун тартиби ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш ҳамда малакавий амалиётни тўғри ташкил этиш бўйича йўриқномалар берилди. Йиғилиш якунида ота-оналар ва курсантлар томонидан берилган саволларга вазирлик раҳбарияти томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати