6 Июл 2025 йил 982

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди

Қабул жараёнида Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томонидан фуқаролар, шунингдек юридик шахслар ва уларнинг қонуний вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиниб, 22 та фуқаронинг ички ишлар органларига тааллуқли  бўлган мурожаатлари кўриб чиқилди. Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди. Бу каби қабуллар тасдиқланган режа асосида республика ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан доимий равишда ўтказиб борилади.

 

Text to speech