22 Июл 2025 йил 2377

Бўзатов тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи томонидан "Кўк-сув" ҚФЙ ҳудудида маҳалла еттилиги ишлари ўрганилди.

Ўрганиш давомида "Кўк-сув" ҚФЙ маҳалла еттилиги томонидан Ҳурматли Президентимизнинг 2025 йил 3 январь кунги ПҚ-1-сонли қарорида кўрсатилган вазифаларни бажариш, маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг эрта олдини олиш йўналишидаги ишлари билан яқиндан танишди ҳамда маҳалла еттилигининг йўл харитасига киритилган масалалар кенг тарзда муҳокама қилиниб, олдинда бажарилиши керак бўлган вазифалар белгилаб олиндиШундан сўнг ҳудудда яшовчи фуқаролар билан учрашиб, уларнинг эҳтиёжларини тинглади. Шунингдек, ўрганишлар давомида янгидан қад ростлаётган маҳалла биноси ҳамда ташаббусли бюджет жараёнининг 2025 йил 1-мавсумида ғолиб бўлган "Кўк-сув" ҚФЙ "Марказий" кўчасидаги асфальт йўлни қайта ишлаш ишларини кўздан кечирди.

Text to speech