Олти ой давомидаги ишлар муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 10 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бошқармаси ходимлари, бошқарма, соҳавий хизматлар ва шаҳар туман ички ишлар бўлимлари маънавий, маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, кадрлар гуруҳи катта инспекторлари иштирокида 2021 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари- Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи полковник И.Ахмедов очиб, йиғилиш иштирокчиларини кун тартибидаги масалалар билан таништирди.
Ўтказилган йиғилишда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида 2021 йилнинг 6 ойи давомида кадрларни танлаш, жой жойига қўйиш, тарбиялаш ҳамда хизмат интизомини ва қонун бузилишининг олдини олиш, ходимларнинг хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш борасида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиниб, айрим йўл қўйилган камчиликлар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш, уларнинг ариза ва шикоятларини белгиланган муддатларда қонуний кўриб чиқилиши, ушбу келиб тушган мурожаатларнинг ўз вақтида ҳал қилинишини назоратга олиш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама натижаларига кўра хизмат вазифаларини бажаришда камчиликларга йўл қўйган ходимларга, нисбатан тегишли қаттиқ огоҳлантирилди.
Йиғилиш сўнгида иштирокчиларга аниқ кўрсатма ва вазифалар белгилаб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.