Олти ой якунларига бағишланди
Жорий йилнинг 10 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ички ишлар органлари тезкор ходимлари томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва олдаги вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган мазкур йиғилишда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковни Б.Ражапов, вазирликнинг жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармалари ҳамда шаҳар-туман ички ишлар бўлимларининг тезкор ходимлари иштирок этишди.
Унда, жорий йилнинг 6 ойи давомида Республика ҳудудида содир этилган жиноятларни иссиқ изида ошиш, жиноятларнинг олдини олиш ҳамда фош этилган жиноятлар атрофлича муҳокама қилинди.
Таҳлилий ва танқидий рухда ўтказилган йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковни Б.Ражапов сўзга чиқиб, амалга оширилиши лозим бўлган хусусан, ҳудудларда криминоген вазиятдан келиб чиққан ҳолда тезкор тадбирларни тўғри ташкил этиш, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари тарқалишининг олдини олишда тарғибот ишларини кучайтириш, шунингдек, оила турмуш доирасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олишда спиртли ичимликларни ичишга ружу қўйган шахслар ҳамда жанжалкаш оилаларни аниқлаб улар билан профилактик тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.
Шунингдек, масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама натижаларига кўра хизмат вазифаларини бажаришда камчиликларга йўл қўйган ходимларга, нисбатан тегишли интизомий чоралар қўлланилди.
Йиғилиш сўнгида иштирокчиларга аниқ кўрсатма ва вазифалар белгилаб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.