3 Июн 2024 йил 5157

Олтинчи МҲ 2-сон тергов ҳибсхонасида “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда

Жумладан, ҳибсхонага Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи адлия кичик маслаҳатчиси О.Ниёзметов таклиф этилиб, “Коррупцияга қарши курашиш ҳамда қонунчилик ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш” мавзусида ўқув машғулот ўтказилди. Бунда, ходимларга коррупция кенг қамровли тушунча бўлиб, у жамиятнинг айрим қатламлари, тоифалари, гуруҳларикундалик фаолиятига айланиб, ўзаро бир-бирига боғланиб, чирмашиб кетганлигидан кўз юмиб бўлмайди. “Нозик”, “чигалроқ” ушбу масалада давлатнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари бирмунча ҳушёр, зийрак бўлиши, шунингдек, нодавлат ташкилотлари, турли комиссиялар, журналистлар, мустақил судлар тизими фаолроқ ишлаши ҳақида тадқиқотчилар анчадан бери ёзиб келади. Сиёсатчилар, социологлар, психологлар, тарихчилар, давлат ҳамда жамоат органлари, сиёсий партиялар, энг муҳими, амалиётчилар масалани таҳлил этиш ва ечимини топиш устида бош қотириши лозим. Коррупция, биринчидан, жамиятда адолатсизлик, тенгсизлик ва аҳолининг норозилигига олиб келади, бу эса барча соҳадаги ислоҳотларнинг натижасига салбий таъсир этмай қолмайди; иккинчидан, фуқароларимизда ҳуқуқий онг ҳамда ҳуқуқий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги, ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қила олмаслиги жамиятда адолат мезонининг бузилишини кўпайтиради; учинчидан, сиёсий институтлар, жамоат ташкилотлари шаклан демократик мезон, ғарб андозасига ўхшаса-да, мазмун-моҳиятига кўра, замон талабидан орқада қолмоқда, бу камчилик эса олдинга силжишимизга халақит беради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.2022 йилги “Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ–57-сон Фармонининг мазмун-моҳияти, шу жумладан мамлакатимизда жиноят ишларини тергов қилиш фаолиятини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда яхшилаш, қонун устуворлиги ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларини рўёбга чиқариш, жиноят-процессуал қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳақида тушунчалар бериб ўтди

Text to speech