5 Март 2024 йил 3618

Олтинчи минтақавий ҳудуд 2-сон тергов ҳибсхонаси шахсий таркиби ва уларнинг ота-оналари билан қонунчилик ва хизмат интизомига риоя қилиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш мавзусида профилактик йиғилиш, очиқ мулоқот ва давра суҳбатлари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғининг 2022 йилги “ЖИЭДнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат фаолиятини олиб бораётган ходимлар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган фаолият самарадорлигини жадаллаштириш тўғрисида”ги 362-сон Фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Олтинчи минтақавий ҳудуд 2-сон тергов ҳибсхонаси шахсий таркиби билан “Ходимбай” бўйича ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, 2024 йил март ойида 2-сон тергов ҳибсхонаси шахсий таркиби ва уларнинг ота-оналари билан қонунчилик ва хизмат интизомига риоя қилиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш мавзусида профилактик йиғилиш, очиқ мулоқот ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Йиғилишни ҳибсхона бошлиғи полковник Уразбай Қурбанбаев очиб бериб, авваламбор яқинлашиб келаётган 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” ҳамда 21-март “Наврўз умумхалқ байрами” муносабати билан тадбир қатнашчиларини табриклаб ўтди. Шундан сўнг, полковник Уразбай Қурбанбаев бугунги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва ҳуқуқий давлатни шакллантиришда мамлакатимизда барча соҳаларида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тизимида, айниқса жазони ижро этиш соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтиб, ҳибсхона шахсий таркибнинг самарали хизмат қилиши учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя масаллари бўйича қарори ва Ички ишлар вазирининг 404-сонли буйруғига асосан ички ишлар органлари ходимларига берилаётган ижтимоий ҳимоя масалалари янада кучайтирилганлиги, бундан ташқари ходимлар томонидан қонунчилик ва хизмат интизомига риоя қилиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётганлиги, шунингдек, ҳибсхона шахсий таркиби томонидан эришилган ютуқлар ва камчиликлар юзасидан айтиб ўтиб, сўзни ҳибсхона бошлиғининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари майор Қабил Турғанбаевичга берди. Майор Қабил Турғанбаевич ўз маърузасида, ҳибсхонада ходимлар билан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда ходимлар томонидан йўл-қўйилган хато-камчиликлар, шу жумладан, ходимлар ўртасида қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлашда ота-оналарнинг ҳам ўз ҳиссаси борлиги катта аҳамият касб этиши ҳақида тўхталиб ўтди. Тадбир давомида ота-оналар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилиб,  улар томонидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Шунингдек, ота-оналарга “Коррупцияга қарши курашиш бўйича” тайёрланган махсус видеоролик намойиш этилди.Тадбир сўнгида, ҳибсхонада хизмат қилиб келаётган, фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб, ўзини намунали хулқ-атвори билан кўрсатиб келаётган ходимларнинг ота-оналарига ҳибсхона бошлиғи полковник Уразбай Қурбанбаев томонидан “МИННАТДОРЧИЛИК” хатини топшириш, бундан ташқари, кўп йиллардан бери самарали хизмат қилиб, ҳозирда нафақага чиққан 3 нафар ходимларига эсдалик совғалари топширилиб, пенсияга кузатиш маросимлари бўлиб ўтди. Тадбир барча иштирокчилари ўртасида кўтаринки руҳда ўтказилди.

 

Text to speech